(99) 829-40-00

Нима учун бизнес марказларида офисни ижарага олиш фойдали?

25.05.2020

Ҳар бир бизнес эгаси бир марта бўлса ҳам "Нимани танласам экан: алоҳида офисми ёки шинам бизнес марказида хонами?" деган саволга дуч келади. Сўнгги йилларда Тошкентдаги бизнес марказлари ўзларининг шубҳасиз афзалликлари туфайли тобора оммалашиб бормоқда.




Хусусиятлари


Бизнес марказларидаги хоналар доимий равишда оммабоп бўлиб бормоқда ва бу билан баҳслашиш қийин. Тадбиркорлар бундай офисларнинг алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир қатор афзалликларини таъкидлашмоқда. Бу қуйидагиларга тегишли:

  • инфратузилма;

  • рентабеллик;

  • таклифларнинг кенг ассортименти;

  • кўркам ташқи кўриниши;

  • транспортда ва пиёда кириб келишнингаъло даражада қулайлиги.


Тошкентдаги бизнес марказларидан бирида жойлашган офисни ижарага олиш сизга компаниянинг муайян имижини сақлашга имкон беради. Потенциал мижозлар учун бу омил пудратчи ёки товар ва хизматларни этказиб берувчини танлашда ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Ҳар қандай замонавий бизнес марказининг инфратузилмаси юқори даражада бўлади. Ижарачи ўз ихтиёрида офис олади, шунингдек, конференция хонасидан, турли тадбирларни ўтказиш хонасидан фойдаланиши мумкин. Кўпгина ҳолларда, банклар, нотариал идоралар, қаҳвахоналар ва тегишли соҳалардаги корхоналар офислари ижарачининг ёнида жойлашган бўлади. Бизнес марказига келган мижоз бир вақтнинг ўзида бир нечта муаммоларни бирданига ҳал қила олади, шунинг учун у айнан шундай биноларгша ташриф буюришни афзал кўради. Бундан ташқари, бизнес маркази махсус жиҳозланган автотураргоҳига эга.

Ўзбекистондиг ишбилармонлик марказида офис ижараси ҳар доим тежамли ҳисобланади. Мос келадиган хона қидириш учун кўчмас мулк агентлигини ишга жалб қилиш мутлақо керак эмас. Бино маъмурияти билан боғланиш ва офисни ижарага олиш имкониятларини муҳокама қилишнинг ўзи кифоя. Турли масалаларни мувофиқлаштириш учун воситачилар талаб қилинмайди, бу эса комиссия ҳақини тўлаш учун ҳожат йўқлигини билдиради.

Барча бўш хоналар ичидан тадбиркор ўз талабларига жавоб берадиган офисни танлаши мумкин. Масалан, мажлислар зали билан ёки усиз, бир нечта хоналар билан ёки битта умумий хона, келиб-кетишлар юқори бўлган бинонинг биринчи қаватида ёки келиб-кетувчилар кам юқори қаватда. Шунга боғлиқ равишда ижара ҳақи ҳисоблаб чиқилади.

Тошкент ёкни унинг атрофида хоналарни ижарага олиш ҳар доим мос бино тоифасини танлаш билан бошланади. Масалан, “А” тоифадаги объектлар, қоида тариқасида, шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, улар кўкаламзорлаштирилган майдонга, ўзларининг тўхташ жойлари ва қулай транспорт алмашиш чиқиш жойига эга. “В “ тоифасига шу каби хизмат кўрсатишга эга, аммо беш йилдан кўпроқ вақтдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ва ижара даражаси пастроқ бўлган бизнес-марказлар киради.